Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга илк давлат ташрифи октябр ойида амалга ошади. Бу ҳақда 16 август куни Ўзбек-Ҳинд ҳукуматлараро комиссиясининг 11-йиғилишида бош вазир ўринбосари Суҳроб Холмуродов маълум қилди.

«Бугунги мажлисда, шунингдек, икки томонлама бизнес-форумда биз биргаликда аниқ тадбирлар ва лойиҳалар устида келишиб оламиз деб ҳисоблаяпман. Бу эса жорий йилнинг октябрь ойида Деҳлида бўлиб ўтадиган етакчиларимиз иштирокида ўтадиган учрашувлар кун тартиби аниқ амалий мазмун билан тўлдиради», — деди ҳукумат раҳбари ўринбосари.

Шунингдек у ташриф «давлатлараро муносабатларда, айниқса иқтисодиёт, савдо ва инвестиция соҳаларида янги саҳифа очишига» умид билдирди.

Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи 2 отябрь куни ўтказиладиган Ҳиндистон байрами — Ганди кунига тўғри келиши кутилмоқда, дея баёнот берди Ҳиндистоннинг савдо ва саноат вазири Суреш Прабху.