Ўзбекистон президентининг Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси мудири лавозимига Тоҳир Охунович Муллажонов тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тохир Муллажонов 1950 йилда туғилган. Меҳнат фаолиятини 1965 йилда бошлаган.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси штаби инспектори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Ички ишлар вазирлиги жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ички ишлар вазирлиги жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғи, Жиззах, Бухоро, Наманган вилоятлари ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи, Ички ишлар вазирлиги Тошкент Олий ҳарбий билим юрти бошлиғи ўринбосари ҳамда Ўзбекистон президентининг Жиззах вилояти бўйича Халқ қабулхонаси мудири лавозимларида фаолият кўрсатган.

2018 йилнинг 13 август кунидан бошлаб Тоҳир Охунович Муллажонов Ўзбекистон президентининг Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.