Наманган вилояти ички ишлар бошқармасида республикада илк бор криминалист-психолог махсус автомобили фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда namnews.uz ахборот-таҳлилий порталига вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Maxсус автомобилдаги шахсий таркиб жиноят жойига зудлик билан етиб бориб, ҳодиса содир бўлган ҳудуддаги фуқаролар, жабрланувчи ва гумонланувчиларни психологик жиҳатдан ўрганади. Бунинг учун машинада барча шароитлар яратилган бўлиб, замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни қўллаган ҳолда аниқ диагностик тавсиялар ишлаб чиқилади.

Ҳозирда криминалист-психолог махсус автомашинасидан вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси фаолиятида кенг фойдаланилмоқда.

Шу йилнинг 27 июль куни Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ички ишлар органларида психологлар хизматига эҳтиёж сезилаётганлиги таъкидланиб, уларнинг хизматидан самарали фойдаланиш юзасидан вазифалар белгиланганди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида тизимда криминалист-психолог фаолияти йўлга қўйилди.