Ўзбекистон ҳукуматининг 11 августдаги қарори билан Музаффар Муҳиддинович Жалолов Тошкентдаги Инҳа университети (IUT) ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар берди ОТМ матбуот хизмати.

Бунга қадар Музаффар Жалолов UNICON.UZ Илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари давлат маркази директоори ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Музаффар Жалолов (1986 й. т.) 2007 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини тамоқлаган. Жанубий Кореянинг Ённам университетининг магистр даражасига эга. Турли йилларда АКТ вазирлиги ва Геодезия ва картография миллий марказида фаолият кўрсатган.

У июнда халқ таълими вазири ўринбосари в. б. этиб тайинланган Сарвар Бобохўжаев ўрнини эгаллади. Музаффар Жалолов Тошкентдаги Инҳа университетининг учинчи ректори бўлди. Ҳозирги халқ таълими вазири Шерзод Шерматов университетнинг биринчи ректори эди.