Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлади. Ўзбекистонлик футболчилар Бангладеш олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушиб, йирик — 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Голларга Забиҳулло Ўринбоев (24), Достон Ҳамдамов (57) ва Икром Алибоев (67) муаллифлик қилишди.

Кейинги учрашувни Равшан Ҳайдаров шогирдлари 16 август куни Қатар олимпия терма жамоасига қарши ўтказишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.


Ўзбекистон — Бангладеш 3:0

Голлар: Забиҳулло Ўринбоев (24), Достон Ҳамдамов (57), Икром Алибоев (67)

Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Аббос Отахонов, Жалолиддин Машарипов, Одил Ҳамробеков, Забиҳилло Ўринбоев (Бобур Абдухолиқов, 69), Жавоҳир Сиддиқов (Хуршид Ғиёсов, 79), Икром Алибоев, Достон Ҳамдамов (Азиз Турғунбоев, 64), Достонбек Турсунов.

Бангладеш: Ашраф Рана, Раҳмат Миа, Жамал Буян, Ҳуссайн Бадша, Топу Барман, Махбубур Раҳмон, Раҳмон Фаҳад, Саад Уддин, Миаҳ Зони, Башванат Гош, Аҳмад Бипло.