Ўзбекистон давлат байроғи ўрнатилган Тошкент ва Наманган шаҳарлари қаторига Қоракўл тумани ҳам қўшилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қоракўл тумани ҳокимлиги олдидаги майдонга ўрнатилган улкан байроқнинг баландлиги 35 метр, ҳажми эса 7 метрга 3 метрни ташкил этади.

Мазкур майдонда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.