Жалолиддин Комилжонович Раҳимов UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда интегратор расмий сайтидаги маълумотлар гувоҳлик бермоқда.

Жалолиддин Раҳимов Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. 1998−1999 йилларда «Узмаком» корхонасида ахборот технологияларини бошқариш бошқармасида мутахассис бўлиб ишлаган. 1999−2003 йилларда «Узпак» корхонаси техник директори бўлган. 2003 йилда Миллий хавфсизлик кенгаши аппарати етакчи маслаҳатчиси сифатида фаолиятини бошлаган.

У UZINFOCOM марказини 2005−2012 йилларда ҳам бошқарган.