2018 йил январь-июль ойлари якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси 17,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,2 фоизга ўсди. Шу жумладан, экспорт ҳажми 7,6 млрд. АҚШ долларга (ўсиш суръати 15,7 фоиз) ва импорт ҳажми деярли 10,2 млрд. АҚШ долларига (ўсиш суръати 31,4 фоиз) етди. Ташқи савдо сальдоси минус 2,5 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси хабар берди.

2018 йил январь-июль ойларида республика ташқи савдо айланмасида энг катта улушга эга давлатлар кетма-кетлиги жорий йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан деярли ўзгаришсиз қолди. 2017 йил январь-июль ойларида ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 34,5 фоизни ташкил қилган эди. Республикада ташқи савдони қўллаб- қувватлаш ҳамда МДҲ давлатлари билан ушбу соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида 2018 йил январь-июль ойларида ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 38,5 фоизга етди.

Бошқа хорижий давлатларнинг республика ташқи савдо айланмасидаги улуши

2017 йилнинг январь-июль ойларида 65,5 фоизни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг ушбу даврида эса ташқи савдо айланмаси 61,5 фоизга тушди.

Республика ташқи савдо айланмасида энг катта улушга эга давлатлар

Республиканинг экспорти

2018 йил январь-июль ойларида экспорт ҳажми 7,6 млрд. АҚШ долларга (ўсиш суръати 15,7 фоиз) тенг бўлди. Экспорт таркибида товарлар улуши 77,8 фоизни ташкил этиб, булар асосан энергия манбаалари ва нефт маҳсулотлари (19,2 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари (8,7 фоиз), шунингдек, кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (6,9 фоиз) гуруҳлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Хизматлар экспорти ҳажми 1693,4 млн. АҚШ долларини ёки жами экспорт ҳажмининг 22,2 фоизини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,3 фоизга ўсганлиги кузатилди. Хизматлар экспорти таркибининг асосий улуши транспорт хизматлари, туризм хизматлари, телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматлари, молиявий хизматларидан иборат.

Республикадан экспорт қилинаётган товар ва хизматларнинг асосий қисми Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерацияси хиссасига тўғри келмоқда. Бу эса умумий экспорт ҳажмининг 34,9 фоизини ташкил қилади. Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерациясига экспорт қилинаётган товарлар таркибига назар ташласак, асосан энергия манбаалари ва нефт маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳларидан иборат эканлигини кўришимиз мумкин.

2018 йилнингянварь-июль ойларида жами 690,5 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот маҳсулотлари 527,4 млн. АҚШ долларига экспорт қилинди (ўсиш суръати 74,0 фоиз).

Мева-сабзавот маҳсулотларининг таркибига қаралса,463 минг тоннадан кўпроқ сабзавотлар 204,4 млн. АҚШ долларига ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 мартага кўпроқ миқдор (тонна)даги, 171,7 минг тоннамева ва резаворлар 270,8 млн. АҚШ долларига (ўтган йилнингмос даврига нисбатан 38,9 минг тоннакўп) экспорт қилинган.

2018 йилнинг ўтган даври мобайнида 762,2 млн. АҚШ доллари миқдорида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми амалга оширилди. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 16,6 фоизга ўсиб, умумий экспорт ҳажмининг 10,0 фоизини ташкил қилди. Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибидан пахтадан йигирилган ип (58,0 фоиз), тайёр тўқима матолар ва тикувчилик кийимлари (22,6 фоиз) асосий улушни эгаллаган. Йил бошидан 297 турдан ортиқ маҳсулотлар дунёнинг 52 та давлатига экспорт қилинди.

Республика импорти

Жорий йилнинг январь-июль ойларида импорт ҳажми 10,2 млрд. АҚШ долларига (ўсиш суръати 31,4 фоиз) тенг бўлди. Импорт таркибида энг ката улуш машина ва асбоб ускуналар (39,4 фоиз), кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (13,4 фоиз) ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари (9,6 фоиз) гуруҳлари ҳисобига тўғри келди.

Хизматлар импорти ҳажми 1257,0 млн. АҚШ долларини ёки жами импорт ҳажмининг 12,4 фоизини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,5 фоизга ўсди. Хизматлар импорти таркибининг асосий улушитуризм хизматлари, транспорт хизматлари, қурилиш хизматлари ва телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматларидан иборат бўлди.

2018 йилнинг январь-июль ойларида республикага 145 дан ортиқ хорижий давлатлардан товар ва хизматлар импорти амалга оширилган. Шулардан 5 та энг йирик бўлган Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Корея Республикаси ва Туркия ҳамкор давлатларидан жами импорт ҳажми 6264,5 млн. АҚШ долларига тенг. Бу эса умумий импорт ҳажмининг 61,7 фоизини ташкил қилади.

2018 йилнинг ўтган даври мобайнида республика импорт қилинаётган товарлар ҳажми июль ойида энг юқори кўрсаткични қайд этиб, июль ойида июнь ойига нисбатан қиймати 146,7 млн. АҚШ долларига кўпроқ товарлар импорт қилинди ва 1411,0 млн. АҚШ долларини ташкил этди.