Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида 11 август куни Жиззах шаҳар «Ўратепа» МФЙда яшаган И.Э. ўзининг «Кобальт» русумли автомашинасини «Отаюрт» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 937-километрида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган В.И. бошқарувидаги «MAN» русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, «Кобальт» автомашинаси ҳайдовчиси И.Э. жароҳат натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган. Машинада бўлди 3 нафар йўловчилари касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, улардан бири, Жиззах шаҳрида яшаб келган Ш. М. вафот этган.