Баҳром Маматмуратович Мансуров Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Б. Мансуров илгари «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятида бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.