7−10-август кунлари Доҳа шаҳрида жойлашган «Толибон» ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббас Станикзай бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди.

«Толибон» ҳаракати делегацияси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди. Учрашувда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, дейилади ТИВ хабарида.