«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 15 сентябрдан бошлаб, ҳафтасига бирмарта Тошкент-Владивосток-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини жорий қилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Шу пайтга қадар, авиакомпания мазкур йўналиш бўйича чартер қатновларини амалга ошириб келаётган эди.

Владивосток ва Тошкентгадан қатновлар Boeing -767 самолётларида қуйидаги жадвал бўйича шанба кунлари амалга оширилади (маҳаллий вақт):

HY-707 Тошкент 08:30 — Владивосток 20:10

HY-708 Владивосток 22:00 — Тошкент 00: 40 + 1.