Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳкоимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Элбек Шукуров 1988 йилда Тошкент шахрида туғилган. Маълумоти олий. 2009 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

2013−2015 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати (ҳозирги Ёшлар иттифоқи — таҳр.) Тошкент шаҳар Кенгаши раиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси

2017 йилдан буён Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган. 2017 йили «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.