Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов душанба куни Қуролли Кучлар Академиясида бўлиб ўтган йиғилишда президентнинг ҚК ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий даражасини ошириш тўғрисидаги қарорини тақдим этди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳарбий хизматчилар ўртасида тарбия ва ғоявий ишларга эътибор қаратиш лозим, деди Абдусалом Азизов.

Шу муносабат билан бирлашма ва алоҳида батальонларда ҳарбий психолог (фицер), ҳарбий округлар бошқармалари аппаратларида эса психолог ва етакчи социолог лавозимлари жорий этилади. Бундан ташқари, бирлашма ва алоҳида батальонларда ҳарбий қисм қўмондонининг (муассаса бошлиғи) маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари — маданият маркази бошлиғи (Қуролли Кучлар хизматчиси) лавозими ҳам пайдо бўлади. Мазкур лавозимларга ойлик маошнинг 30 фоизи миқдорида устама белгиланади.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ҚК Академияси умумҳарбий факультети базасида «қўмондонлик-тактик тарбия ва ғоявий ишлар» мутахассислиги бўйича офицерлар тайёрлаш ўқув тизими жори этилади.

Мудофаа вазири ҳар жума кунини Қуролли Кучлар тизимида «Маънавий ривожланиш ва ватанпарварлик куни» деб эълон қилди.

Бундан ташқари, «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак белгиси таъсис этилиб, у ҳарбий хизматчилар ва ёшларнинг маънавий-маърифий даражасини оширишдаги муносиб ҳиссаси учун ҳарбий хизматчилар ва оддий фуқароларга тақдим этилади.