Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 628 ва 629-сон қарорлари билан иккита эркин иқтисодий зонага Самарқанд ва Навоий шаҳарларида ер майдонлари берилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

«Ургут» ЭИЗ Самарқанд шаҳар «Хишрав-2» массиви ҳисобига кенгайтирилади. Ажратилаётган ер майдони чегаралари қуйидагича:

шимолий томондан — «Дарғом» канали ҳудуди;

шарқий томондан — Самарқанд вилояти Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг малака ошириш маркази ҳудуди;

жанубий томондан — давлат захира ерининг жарликкача бўлган ҳудуди;

ғарбий томондан — Мудофаа вазирлигининг ҳарбий базасига туташ ҳудуди.

«Навоий» ЭИЗга эса С.Айний кўчасидаги (27 ва 69-уйлар) 84,1 гектарлик майдон берилди.