Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғига ташриф буюриб, боғни замонавий паркка айлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари боғ марказида Абдулла Қодирийнинг муҳташам ҳайкалини ўрнатиш, боғни бошқалардан ажралиб турадиган қилиб қуриш, бу ерда адиб яшаган даврни акс эттириш зарурлигини таъкидлади.

Чорсу бозори ва Гулбозор маҳалласида бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, бу тарихий жойда туризмни ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди.

Президент шу ерда маҳалла фаоллари ва зиёлилар билан суҳбатлашди.