Махсум Мубаширович Маҳмудов яна UNICON.UZ Илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Газета.uz"га хабар қилди.

Бугунги кунга қадар Рустамжон Раимжонов директор вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Махсум Маҳмудов (1964 й. т.) 1986 йилда Новосибирск электротехника институти ва 1996 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Техника фанлари номзоди.

2004−2010 йилларда UNICON.UZ марказини бошқарган. 2010−2012 йилларда Алоқа, ахбротлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар давлат қўмитаси (ҳозирги АКТ вазирлиги) раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Тайинловга қадар 2015 йилдан Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариб Республика марказига раҳбарлик қилган.