Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятининг 2018 йил 8 августдаги буйруғига асосан Тошкент шаҳрининг тўртта туман давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда Қўмита матбуот хизмати «Газета.uz"га маълум қилди.

Дўсмуҳаммедов Ғиёс Мирвосилович — Тошкент шаҳар Яшнобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Ғ.Дўсмухаммедов 1968 йилда туғилган, маълумоти олий, иқтисодчи. 1999 йили Тошкент молия институтини тамомлаган.

Солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 1994 йилда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими давлат солиқ инспектори вазифасидан бошлаган. Кейинчалик туман давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи, инспекция бошлиғи ўринбосари, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Ғ.Дўсмухаммедов 2018 йил июнь ойидан буён Тошкент шаҳар Яккасарой тумани солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.


Раимов Равшан Исоқжонович — Тошкент шаҳар Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Р.Раимов 1976 йилда туғилган, маълумоти олий, иқтисодчи-математик. 1998 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 1999 йилда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими давлат солиқ инспектори вазифасидан бошлаган. Кейинчалик туман солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи, инспекция бошлиғи ўринбосари,Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 2017 йил октябрь ойидан буён Давлат солиқ қўмитаси бош бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.


Исоқов Шокирбек Султонбекович — Тошкент шаҳар Учтепа тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Ш.Исоқов 1962 йилда туғилган, маълумоти олий, иқтисодчи. 1986 йили Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 1995 йилда Тошкент шаҳар Сирғали тумани солиқ инспекцияси савдо корхоналари ва хизмат кўрсатиш тармоқларини назорат қилиш бўлими солиқ бош инспектори вазифасидан бошлаган. Кейинчалик туман солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи, инспекция бошлиғи ўринбосари, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси давлат солиқ бош инспектори лавозимларида фаолият юритган.

Ш.Исоқов 2017 йил апрель ойидан буён Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.


Иноғомов Аловитдин Ҳуснитдинович — Тошкент шаҳар Бектемир тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. А.Иноғомов 1980 йилда туғилган, маълумоти олий. 2009 йили Тошкент молия институтини солиқлар ва солиққа тортиш йўналиши бўйича тамомлаган.

Солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳар Юнусобод туман солиқ инспекцияси Бухгалтерия ҳисоби ва таъминоти бўлими 1-даражали ҳисобчи вазифасидан бошлаган. Кейинчалик туман солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

А.Инагамов 2018 йил март ойидан буён Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.