Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси кадрлар таркибини янгиламоқда, дея хабар қилди ДСҚ матбуот хизмати «Газета.uz"га.
Қўмита марказий аппаратида бошқармаларнинг 14 нафар раҳбари ўзгартирилди. 85 ходим масъул лавозимларга тайинланди.

Хабар қилинишича, Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари солиқ хизматлари органларида коррупцион ҳолатларга барҳам бериш мақсадида бекор қилинди.
ДСҚ my.soliq.uz веб-порталида кадрлар танлови ҳақида эълон қилди. Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилди: олий маълумот, бизнес-таҳлил, ахборот-коммуникация технологиялари услубларидан хабардорлик ва солиқ органларида инновацион ғояларини жорий этишга иштиёқ.

1605 киши ариза топширди, уларнинг 86 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этса, ўртача ёш 30−40 ни ташкил этади.
Ишга жойлашиш ҳақида энг кўп аризалар Тошкент (17,6 фоиз), Андижон (16,1 фоиз), Қашқадарё (10,8 фоиз) ва Самарқанд (8,1 фоиз) вилоятларидан келиб тушди.

Адолат ва шаффофлик тамойиллари асосида бўлғуси солиқ органлари ходимларини саралаш учун Давлат солиқ қўмитасида махсус республика ишчи гуруҳи ташкил этилди.