Азим Ахмедходжаев Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод қилинди, дея хабар қилди «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Унинг ўрнига Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг собиқ директори Шуҳрат Маҳамаджонович Содиқов тайинланди.

Фото: Азим Аҳмадходжаев.

Азим Ахмедходжаев Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида янги ташкил этилган рақамли иқтисодиётни ривожлантириш блокини бошқарадиган бўлди.

Шуҳрат Содиқов (1969 й. т.) 2010 йилдан Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири бўлиб ишлаган. аввал — 2008−2010 йилларда «Ўзбектелаком» компанияси директори, 2006−2008 йилларда эса бош директор ўринбосари бўлиб ишлаган. 2017 йил августда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига раҳбар этиб тайинланган эди.