Саидакбархон Акбаров Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар қилди маҳкама матбуот хизмати.

Янги вазир ўринбосари в. б. — Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг тўртинчи босқичида таҳсил олади.

2013−2018 йилларда у таълим марказлари тармоғини бошқариб, онлайн таълим дастурларини ишлаб чиқиш билан ҳам шуғулланган.

Давлат туризм қўмитасида Саидакбархон Акбаров ёшлар туризми, инновацион ғоялар ва смарт-туризмни жорий этиш, мазкур соҳада таълимий хизматларни такомиллаштириш билан шуғулланади.