Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги 13-мактаб раҳбарияти ўқитувчиларни ободонлаштириш ишларига жалб қилган.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳудудий бўлими туман халқ таълими бўлимига мактаб маъмуриятига нисбатан маъмурий чора кўриш тўғрисида тақдимнома киритди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Интернетда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги ахборот пайдо бўлганидан сўнг Адлия вазирлиги ходимлари 13-мактабга бориб, 1 август куни 15 нафар педагог ободонлаштириш ишларига жалб қилинганини аниқлади.

4 август куни вазирликнинг Янгийўл туманидаги ҳудудий бўлими ходимлари мактаб ўқитувчилари билан тушунтириш ишларини ўтказди, 6 августда эса Туман ХТБга тақдимнома киритилди.