Бугун тест синовлари ўтказилиши режалаштирилган республикадаги барча вилоятлар олий таълим муассасаларида тест синовлари давом этмоқда. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Фейсбукдаги саҳифаси орқаи маълум қилди.

Тест синовлари материаллари махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда тест синовларидан 1 кун аввал, 6 август куни тест синовлари ўтказиладиган 57 та бинога етказилди.

Шу кунларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кузатилмоқда, шунинг учун абитуриентларнинг ота-оналари учун салқин жойларда ўринлар ташкил қилинди ва у ерда катта ҳажмли мониторлар ёрдамида тест жараёнлари онлайн кўринишда ёритиб борилмоқда. Бино ичидаги ҳаво ҳарорати бир меъёрда ушлаб турилибди.

Абитуриентлар учун ичимлик суви ҳамда барча биноларда тиббиёт ходимларининг навбатчилиги ташкил этилди.

Тест синовларини адолатли ва шаффоф ўтказиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамда назоратчилар томонидан назорат янада кучайтирилди.

Олиб борилган ишлар натижасида тест синовларининг шаффоф ва адолатлилиги таъминланиб, абитуриентлар ва ота-оналарнинг тест синовларини ўтказишга нисбатан норозиликлари олди олинмоқда.

Тест синовлари барча олий таълим муассасаларида бир вақтда 8:00 дан бошланди. Тест синовларида 14 та олий таълим муассасаларининг 36 та таълим йўналишида 29 минг 431 нафар абитуриент иштирок этмоқда.

Тезкор маълумотларга кўра 671 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 48 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Барча тест синовлари ўтадиган биноларда 1-сменада тест синовлари соат 11:30 да якунланади. 2-смена 15.00да бошланади.

Шу куннинг ўзида тест синовлари натижалари Давлат фелдьегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига қайтарилади

Якуний маълумотлар тест синовлари 1-сменада тугагунидан сўнг тақдим этилади.