Тожикистоннинг Somon Air миллий авиакомпаниясига тегишли «Боинг — 737 — 300» самолёти «Бухоро» халқаро аэропортига техник-танишув рейсини амалга оширди, дея хабар қилди ЎзА.

Йўловчилар орасида қўшни мамлакат авиакомпанияси директорининг биринчи ўринбосари Суҳроб Жўраев бошчилигидаги компаниянинг бир гуруҳ масъул ходимлари, сайёҳлик фирмалари раҳбарлари, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бор эди.

Somon Air маълумотига кўра, икки шаҳар ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига бир марта душанба кунлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни TajikAir Миллий авиакомпанияси «Душанбе-Самарқанд» йўналишида қатновларни ишга туширган эди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ўтган йилнинг апрелида 25 йилдан сўнг Тошкентдан Душанбега парвозларни қайта тиклади.