Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори лавозимига Нурмат Сатиниязович Отабеков тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди, дейилади ЎзА ахборотида.

Янги директорга мазкур институт илмий даражаси ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, юқумли касалликлар соҳасидаги диагностика, даволаш ва профилактика ишларида инновацион технологияларни татбиқ этиш, юқори технологияли тиббий ёрдамга бўлган талабни қондириш вазифаси юклатилди.

Бундан ташқари, у юқумли касалликлар соҳасида етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, муваффақиятли тажрибалар ва аниқ инновацион моделларни кенг қўллаш, тизимда ахборотларнинг фаол алмашинувини таъминлаш сингари вазифаларга ҳам масъул эътиб белгиланди.

Н.Отабеков илгари Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.