5 август куни 10:10 да Тошкентнинг Сергели туманида жойлашган «Трест бино қурилиш» корхонаси биносида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Уч киши жароҳатланди:

Ҳ. Мўминов, 1966 йилда туғилган (танасининг 80 фоизи термик куйган);

Н. Ҳакимов, 1982 йилда туғилган (танасининг 27 фоизи термик куйган);

З. Анақулов, 1989 йилда туғилган (танасининг 27 фоизи термик куйган).

Жабрланганлар Тез тиббий ёрдам республика илмий марказига олиб борилган.

Ушбу ҳолат юзага келишига газ баллонини газ қолдиқларидан тозалаш вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.