Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 6 август куни Индонезиянинг Ломбок оролида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Индонезия халқи ва Президент Жоко Видодога таъзия изҳор этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев ўз таъзўиясида шунингдек жароҳат олганларнинг тез орада соғайиб кетишига тилак билдирди.

РИА Новости хабарига кўра, Индонезиянинг Ломбок оролида 6,6 магнитудаги зилзила кузатилди. Натижада 90 нафардан кўпроқ киши ҳалок бўлди, 200 нафардан ортиқ одам эса жароҳатланди.