Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 5 август куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшаган С.Т. ўзининг «Тико» русумли автомашинасини туман ҳудудидан ўтувчи «Навоий-Зарафшон» автомобиль йўлининг 68-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.

ИИВ Жамоатчилик ваОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, содир бўлган ҳодиса натижасида ҳайдовчи С.Т. воқеа жойида вафот этган ва йўловчиси бўлган жияни А.Т. касалхонага ётқизилиб кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шу ерда вафот этган.