4 август куни соат 21:10 ларда ИИВга қарашли Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси биносидаги ўз хизмат хонасида ИИББ ППХ ва ЖТСББ Бош бошқарма бошлиғи подполковник Дилшод Акрамовнинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратурадан «Газета.uz"га хабар қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (ўта шавқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, подполковник Дилшод Акрамов шу йилнинг июль ойида бош бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланган эди.