30 июль куни Ростов вилоятининг Аксай тумани ҳудудидан ўтувчи «Ростов-Волгодонск» автотрассасининг 11-километрида «КАМАЗ» юк машинаси ичида 9 киши бўлган «Фольксваген-Транспортёр» автомобилига бориб урилган. ЙТҲ натижасида 3 киши ҳалок бўлди, 6 киши турли даражада тан жароҳатини олди. Ҳалок бўлганларнинг 2 нафари ва жароҳатланганларнинг 3 нафари — Ўзбекистон фуқаролари.

Ҳалок бўлганлар: Асатулла Эшбекович Норбўтаев (1963 й. т.) ва Шаҳноза Абдулахатовна Сатторова (1985 й. т.). Жабрланганлар: Сайдулла Тажиматович Сайдаматов (1965 й. т.), Жасур Илхамович Юнусов (1988 т. т.) ва Сайдулла Бобоевич Чориев (1987 й. т.).

Жабрланганлар Аксай шаҳар шифохонасига ётқизилиб, уларга зарур ёрдам кўрсатилган.

3 август куни соат 22:10да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳалок бўлганларнинг жасадларини Тошкентга олиб келиб, қариндошларига топширди, дея хабар қилди Ўзбекистон ФВВ.