Кеча хабар берганимиздек, NABF чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган ўзбекистонлик Санжар Раҳмонов америкалик Маркус Тэйлорга қарши рингга чиқди. Лас-Вегасдаги «Sam's Town Hotel & Gambling Hall» аренасида ўтказилган 8 раундли жангда очколар ҳисоби бўйича Маркус Тэйлор ғалаба қозонди. Бу ҳақда olamsport.com сайти хабар берди.

Бу Санжар Раҳмоновнинг профессионал рингдаги илк мағлубияти бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Санжар Раҳмонов профессионал фаолияти давомида 12 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалабага эришган (5 таси нокаут билан). Битта тўқнашувда дуранг қайд этилган.

Тэйлор эса проф рингда бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 11 та жанг ўтказган ва уларнинг 10 тасида ғалаба нашидасини сурган. Биттасида эса мағлуб бўлган.