Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 4 август куни Красноярскда вертолёт қулагани оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

РИА Новости хабарига кўра, ушбу авиаҳалокат натижасида 18 киши ҳаётдан кўз юмди.