«Газета.uz» ва Zira.uz биргаликда мевалардан тайёрланиладиган пироглар рецептини тақдим этади.

Олхўри ва карамелли пирог

Олхўри ва карамельли пирогни одатда илиқлигида истеъмол қилишади. Бундай пирогни иложи бўлса шиша ёки керамик идишда пиширинг: уни кесмасдан қошиқ билн бирга ликопчага тортинг. Бу пирог хушбўй, бироз нордон ва жуда мазали бўлиб пишади.

Олча ва қайнатма кремдан тайёрланган пирог

Ичида кўп асоси бор пишириқларни ёқтирувчиларга бу пирог жуда ёқади. Тайёрлаш жараёнининг осон кечиши учун эса тайёр қатлама хамирдан фойдаланамиз. Олчали пирогни ичига қайнатма кремдан солинг, пиширинг ва совутиб истеъмол қилинг.

Нок қўшиб пиширилган ёгуртли пирог

Бир соат ичида тайёрлаб, пиширишга ҳам улгурадиган пироглардан бири бу нок ва ёгуртдан тайёрланилган пирог бўлиб, бу жараён эса сизга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Хамир тез ва осон қорилади, унга ёгурт қўшилганлиги сабаб ҳам, унинг ичи ғовакли бўлиб пишади. Пишир-куйдирни энди бошлаётганлар ҳам бу пирогни бемалол, осонлик билан пишира олишади.

Шафтолили пирог

Кутилмаган меҳмон ташриф буюрганда, тез тайёр бўладиган шафтолили пирог сизнинг кўмакчингизга айланади. Бунинг учун сизга тайёр қатлама хамир ва 40 дақиқа бўш вақт керак бўлади. Асосийси, пирогни аввал яхшилаб совутиб, ундан сўнггина истеъмол қилинг.

Ўрикли пирог

Дастурхонга ўзгача кўрк ва файз бағишловчи пирогни айнан байрамларда ҳам тайёрлаш мумкин. Унинг асосиси уваланиб кетадиган хамир, чизкейкни эслатувчи творогли асос ва ўриклардан иборат. Пирог пишганидан сўнг, бироз муддатга совутгичга олиб қўйиб, сўнг дастурхонга тортсангиз, жуда мазали чиқади.

Американча олчали пирог

Олча билан пишириладиган пирогжуда мазали бўлиб, бунда музлатилган, консерваланган ёки янги узилган олчалардан фойдаланишимиз мумкин. Олчанинг нордонлиги пирогга ўзгача таъм бағишлайди. Пирог пишгандан сўнг бироз совутиб, ундан сўнггина истеъмол қилинг.

Оддий олмали пирог

Тайёрланилиши жуда осон, аммо жуда мазали, долчин қўшиб пиширилган олмали пирогрецепти билан ҳозироқ танишиб олинг. Кўп масаллиқларни талаб қилмайдиган, чўнтакбоп, аммо ҳар қандай кремли тортлардан ҳам мазали чиқадиган бу рецепт барча оила аъзоларингизга ёқади.

Бунданда кўпроқ рецептлар Zira.uz интернет саҳифасида.

Facebook: fb.com/zirauz

Instagram: @zirauz

Ўзбек тилидаги Телеграм канал: t.me/zirauzuz

Рус тилидаги Телеграм канал t.me/zirauz

Телеграмдаги гуруҳ: t.me/zirauz_chat

Таҳририят телефон рақами: (+99899) 837−15−15