Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 1 август куни «Қораполвон» маҳалласида яшовчи Д.М. «Москвич» русумли автомашинани «Қизилқиёқ» МФЙ ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлни кесиб ўтаётган Ш. У. исмли аёл ва унинг қизи С.Т. ни уриб юборган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, содир бўлган ҳодиса натижасида она-бола касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, улар вафот этган.