31 июль куни Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитасида мамлакат шаҳар ва ҳудудларида транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича учрашув бўлиб ўтди. Икки идора йиғилишида атоқли олимлар, соҳанинг илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари мутахассислари иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув Ўзбекистон Республикасининг 2019−2021 йиллар ва 2030 йилларгача бўлган транспорт инфратузилмаси ривожланишининг узоқ муддатли ва қисқа муддатли стратегиясини ҳамкорликда ишлаб чиқишнинг бошланишига хизмат қилди.

Учрашувнинг яна бир муҳим жиҳати шундан иборат бўлдики, йўл қурилиши соҳасидаги авваллари молиялашитириш ва амалга ошириш имконияти бўлмаган лойиҳалар Инновацион ривожланиш вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этишга келишилди.