Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган, 64-сонли алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати тунги тарбиячи ёрдамчиси лавозимида ишлаган Шерзод Очиловга нисбатан Самарқанд шаҳар прокуратурасининг «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қанотлантирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар берди.

Шерзод Очилов 1994 йилда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — олий, уйланмаган, муқаддам судланмаган, Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармасига қарашли 64-сонли мактаб-интернатида тунги тарбиячи ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 1 августдаги ажримига муфовиқ, айбланувчи Ш. Очиловга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.