Бунга қадар «Ўзбекистон метталургия комбинати» акцидорлик жамияти бошқарувининг раиси — бош директори вазифасида фаолият юритиб келган Абдулло Холмуродович Хурсанов «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акцидорлик жамияти бошқарувининг раиси — бош директори этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

«Ўзбекистон метталургия комбинати» АЖ бошқарувининг раиси — бош директори вазифасини бажарувчи сифатида Тоҳиржон Азаматов тайинланди.

Т. Азаматов шу кунга қадар «Ўзбекистон метталургия комбинати» АЖ бошқаруви раисининг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.