Жорий йилнинг 21−29 июль кунлари Португалиянинг Лиссабон шаҳрида физика фанидан бўлиб ўтган 49-халқаро олимпиадада Ўзбекистондан 4 нафар ўқувчи иштирок этиб, Наманган давлат университети академик лицейи 3-курс ўқувчиси Умиджон Ҳафизов бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Физика фанидан бўлиб ўтган 49-халқаро олимпиадада 90 та мамлакатдан 400 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этди.

У.Ҳафизов эндиликда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида"ги 226-сонли қарорига мувофиқ, Олий таълим муассасасига давлат гранти асосида қабул қилинади. Шунингдек, пул мукофоти билан ҳам тақдирланади.