1 августдан GM Uzbekistan автомобиллари 1 августдан оширилмайди, дея хабар қилди «Ўзавтосаноат» матубот хизмати.

«GM Uzbekistan АЖ автомобиллари нархи ўзгартирилмайди. 30 июль куни Халқаро пресс-клуб сессиясида муҳокама қилинган автомобиллар нархининг оширилиши масаласи бугунги кунда мутасадди ташкилотлар ва экспертлар билан ҳамкорликда мазкур масаланинг ижобий ва салбий жиҳатлари ҳисобга олинган ҳолда ҳар томонлама ўрганилмоқда», — дейилади хабарда.

«Ўзавтосаноат"дан хабар қилинишича, ижтимоий тармоқларда автомобиллар нархлари ва прайс-листлар ҳақидаги маълумотлар ишончли эмас.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни «Ўзавтосаноат» бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов GM Uzbekistan автомобиллари нархи ўртача 14 фоизга оширилиши тўғрисида маълум қилган эди.