Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 31 июль куни «Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш» йўлининг 137- километрида Isuzu юк машинаси ва Nexia автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, юк машинаси ҳайдовчиси М.Э. йўлнинг ўрта қисмидан ортга қайрилаётган вақтида орқасидан ҳаракатланиб келаётган И.Ю бошқарувидаги Nexia унга бориб урилган.

ЙТҲ натижада Nexia ҳайдовчиси И.Ю. ва унинг уч нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна бир нафар йўловчиси Х.Р. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.