Ягона интерактив давлат хизматлари порталида турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш ва архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича порталида янги хизматлар ишга туширилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш хизматидан ЭРИга эга бўлган, авторизацияланган фойдаланувчиларгина фойдаланишлари мумкин. Хизмат ярим автоматик тарзда бўлиб, жисмоний шахсларга кўрсатилади.

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш хизмати (I қисм) Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан тақдим этилади. АРТда (I қисм) бино ёки иншоотнинг ташқи кўринишига, қурилишнинг тахминий майдонларига, автотураргоҳлар, ҳудудга кириш ва чиқиш йўлларига, кичик меъморий шаклларнинг тузилиши, ер участкасининг кўкаламзорлаштирилиши ва ободонлаштирилишига бўлган умумий талаблар белгиланади.

Хизмат ЭРИга эга бўлган, авторизацияланган фойдаланувчилар учун очиқдир. Хизмат кўрсатилганлиги учун ЭКИҲнинг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/yaidhp_interaktiv_hizmatlari_ruyhati_kengaytirildi