Ўзбекистон Республикаси собиқ МХХ тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган О.Бусигинга нисбатан 2018 йилнинг 6 июнь санасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

О.Бусигинга нисбатан сиртдан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, унга қидирув эълон килинган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz"га маълум қилди.

Ҳозирги кунда мазкур жиноят иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.