Тошкентда ташкиллаштирилган «CAFA U-15 championship» турниридан ўрин олган сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. «Миллий» стадионида ўтказилган ўйинда ўсмирларимиз афғонистонлик рақибларга қарши майдонга чиқиб, 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақа якунларига кўра, Эрон терма жамоаси футболчилари биринчи ўринни эгаллади. Азамат Абдураимов бошчилигидаги ўзбекистонлик ўсмирлар иккинчи поғонадан жой олган бўлсалар, кучли учликка тожикистонлик ёш чарм тўп усталари якун ясаб беришди.

Ўйинлар ниҳоясига етгач, «Миллий» стадионда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Маросимда ОФК вакили Воҳид Карданий, ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.