Фаррух Жаҳонгирович Пўлатов «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Канал маълумотига кўра, юқори сифатли ун навлари, ёрма, омихта ем, шунингдек нон-булка, макарон ва қандалотчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва республика аҳолисини улар билан таъминлаш «Ўздонмаҳсулот» АКнинг асосий вазифалари сирасига киради.

Эслатиб ўтамиз, «Ўздонмаҳсулот» компанияси бошқарувининг собиқ раиси Сурат Ҳайдаров порахўрликда гумонланиб қўлга олинган эди. Унга хусусан хизмат ваколатидан фаол равишда фойдаланган ҳолда «Ўздонмаҳсулот» тизимига қариндошларини ишга жойлаштир ва шу орқали пора олишнинг бутун ва мустаҳкам механизмини ишга тушириш айби қўйилган.