Тошкентда Россиянинг КБ Стрелка компанияси томонидан амалга оширилаётган Амир Темур шоҳкўчаси реконструкциясининг биринчи босқичи бошланди, дея хабар қилди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 26 июль куни бўлиб ўтган сайёр йиғилишида шоҳкўчанинг Осиё кўчасидан Кичик ҳалқа йўлигача бўлган қисмини транспорт учун 15 августгача ёпишга қарор қилинди.

Лойиҳа доирасида, аввал хабар қилганимиздек, шоҳ кўчани тўлиқ қайта режалаштириш, пиёдалар йўлакларини кенгайтириш ва автомобиль қўйиш бўлмалари ва велойўлаклар қўшиш кўзда тутилган. Сайр учун қулай шароитлар яратиш учун янги дарахтлар ўтқазиш белгиланган.

Метро яқинидаги чорраҳалар ва бошқа жойларда кичик майдончалар кўринишидаги аҳоли хордиқ чиқариш масканлари пайдо бўлиши лозим, пиёдалар йўлаклари тўсиқсиз муҳит ҳосил қилинади, растачалар, чиқинди идишлари ва янги чироқлар ўрнатилади.

Чорраҳалар ва пиёдалар ўтиш жойлари ўтиш қисмини торайтириш ва эгиш, хавфсиз оролчалар кўринишидаги оқим тезлигини пасайтириш чоралари кўрилиши ҳисобига хавфсизроқ бўлади.