Айни пайтда Халқаро пресс-клуб сессиясида қатнашаётган «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов хориждан келтириладиган бутловчи қисмлар нархи арзонлашишини маълум қилди.

«Хорижда бизга бутловчи қисмларни етказиб берувчи компаниялар билан нархни 20 фоизгача туширишга келишиб олдик. Бу жараён босқичма-босқич амалга оширилади. Бирданига қилиб бўлмайди. Сабаби уларнинг ҳаммаси кредитда ўтирган ташкилотлар «, — деди Шавкат Умурзоқов.

«Йил охиригача тарихда бўлмаган кўринишда бутловчи қисмлар 20 фоизга арзонлашади. Бу эса машина ишлаб чиқаришнинг 9 фоиз арзонлашишига олиб келади. Бундан ташқари машина ишлаб чиқаришни 220 мингтага етказиб, йил охирига қадар қўшимча 140 мингта машина ишлаб чиқармоқчимиз. Бунақаси биринчи марта амалга ошириляпти», — деди бошқаруви раиси.

Машиналарнинг таннархини тушириш ҳақида гапирар экан, Шавкат Умурзоқов жумладан шундай деди: «Бутловчи қисмлар етказиб берувчи компаниялар директорлари билан келишиб олдик. Улар бизга маҳсулотларни ўз вақтида етказиб беради.Биз эса машинани тайёрлаб халққа етказиб берамиз. Бунинг натижасида сунъий дифицитнинг олди олинади. Шунда „шапка“ сингари ҳолатларга барҳам берилади. Ва шу орқали машиналар таннархини ҳам тушира оламиз».