GM Uzbekistan компанияси машиналарининг нархи 1 августдан бошлаб ўртача 14 фоизга ошади. Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб сессиясида қатнашган «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов маълум қилди.

Шу билан бир қаторда Умурзоқов келаси йилда харидорлар учун турли чегирмалар ва нархлар туширилиши кўриб чиқилишига ваъда берди.

Охирги марта GM Uzbekistan 2017 йилнинг июнь ойида нархларни янгилаган эди. Ўша пайтда ташкилот автомашиналарни тўлиқлигича миллий валютада сотишни жорий қилганди. Ўз навбатида нархлар долларга боғланган бўлиб, тўлов куни валюта курси қанча бўлса, ўша асосда амалга оширилади.

Хабар янгиланмоқда.