Ўзбекистонликлар тўлиқ Ой тутилиши ва Марснинг буюк рўпара туриши ҳодисаларига гувоҳ бўлди. Тутилиш Тошкент вақти билан 23:24 да бошланди. 2:13 да соя чекишинишни бошлаб, 3:19 да тўлиқ тарк этди.

Ой тутилиши — XXI асрда энг узоқ давом этувчи ноёб ҳодиса ҳисобланади. Бунда ой сиртига Ер сояси тушгач, ер атмосфераси сабабли Ой сатҳи қизил-сарғиш тусга киради.

Шунингдек, кеча Марс сайёраси Ерга энг қисқа масофа — 57,7 млн километргача яқинлашди.