Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 2018 йилнинг биринчи яримйиллигида амалга оширилган ишлар бўйича баёнот берди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент фаолиятини кучайтириш юзасидан:

Қонун ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида Департаментнинг ташкилий-штат тузилмаси янгиланди.

Иқтисодий жиноятлар, хуфёна иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашни кучайтириш бўйича кўрилган чоралар натижасида:

— 4019 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 1886 та маъмурий ва 2114 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Ўтказилган тадбирлар натижасида:

— 557 та яширин цех юритиш билан боғлиқ жиноят ишлари қўзғатилиб, 4,9 млрд. сўмлик ноқонуний ишлаб чиқарилган маҳсулот (хом ашё) олиб қўйилди;

— 1884 та субъектнинг фаолиятига қонуний тус берилиб, 2001 та янги иш ўрини яратилди;

— порахўрликка қарши курашиш борасида 445 та жиноятлар аниқланди;

— 401 млрд. сўмлик солиқ ва тўловлар қўшимча ҳисобланиб, 146 млрд. сўми ундирилди;

— валюта соҳасида 1.395 та ҳуқуқбузарлик аниқланди;

— 1,8 млн. доллар миқдорида нақд чет эл валютаси ва 4,1 млрд. сўм миллий валюта олиб қўйилди;

Тиббиёт буюмлари ва дори-дармон билан савдо қилиш қоидалари ҳамда нархларни белгилаш тартиби бузилишини олдини олиш мақсадида:

— савдо қоидалари ва нархларни белгилаш билан боғлиқ 82 та ҳолат аниқланди;

— 775 млн. сўмлик товарлар олиб қўйилди;

— 30 та жиноят иши қўзғатилди.