Бугун, 27 июль куни Амир Темур шоҳ кўчасининг Осиё кўчасидан Кичик ҳалқа йўлигача бўлган қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, шоҳ кўчада уни нафақат автомобиллар ҳаракати, балки ҳаракатнинг барча иштирокчилари, жумладан пиёдалар ва велосипедчилар учун ҳам замонавий кўчага айлантириш бўйича лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланди.

Ҳозирда кўрсатиб ўтилган участкада тротуарлар реконструкциясига тайёргарлик учун шоҳ кўчанинг ёнлари бўйлаб тўсиқлар ўрнатилаётгани сабабли ҳаракат қийинлашган.

Аввалроқ шоҳ кўчанинг мазкур қисмида йўл четлари ва ўртасидаги девор-тўсиқлар олиб ташланган эди.